АҚШ Ироқ ҳукуматига қурол етказишни тезлаштирмоқда

АҚШ ҳукумати Ал-Қоидага алоқадор жангари гуруҳлар билан курашаётган Ироқ ҳукуматига қурол етказишни тезлаштираётганини билдирди.

Оқ Уй матбуот котиби Жей Карнейнинг душанба куни журналистлар билан ўтган суҳбатда айтишича, Ироқ Ал-Қоидага алоқадор гуруҳларни бартараф этиш бўйича стратегияни ишлаб чиқишда АҚШ билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Матбуот котибига кўра, АҚШ жорий йилда Ироқ ҳукуматига ёрдам сифатида қўшимча разведка дронлари ва ракеталарни юборишни режалаштирган.

Эслатамиз, ўтган ҳафта Ал-Қоидага алдоқадор Ироқ Исломий Давлати ҳамда Левант (ISIS) гуруҳлари жанггарилари Ироқнинг Фаллужа ва Рамади шаҳарларини қисман эгаллаб олган эди.

Душанба куни мамлакат Бош вазири Нури Ал-Маликий фалужжаликларга мурожаат қилиб, жангариларни шаҳардан чиқариб юборишда кўмаклашишга чақирди.