Москва аэропортларида йўловчиларга янги чекловлар жорий этилди

Сочида ўтадиган Қишки Олимпиада ўйинлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Москва аэропортларида йўловчиларга суюқлик олиб ўтиш тақиқланди.

Внуково ва Шереметьево аэропортлари матбуот хизматининг билдиришича, йўловчилар рўйхатга олинишидан олдин “барча суюқликлар, жумладан, шахсий гигиена воситалари, косметика, дорилар, спрей ва геллар”ни ташлаб юбориши лозим. Бундан ташқари бўйёқ, турпоқ ва елим олиб ўтиш ҳам тақиқланади.

Мазкур чеклов жорий этилгунига қадар Москва аэропортларида учоққа 100 миллиграм миқдорида суюқлик олиб ўтишга рухсат берилар эди.

Саломатлиги туфайли учоққа дори билан чиқишга мажбур бўлган йўловчилар эса айнан мана шу дорисиз унинг ҳаёти хавф остида бўлиши тўғрисида тиббий маълумотномани тақдим этиши шарт бўлади.