AI Францияни Аблязовни экстрадиция қилмасликка чақирди

Amnesty International ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти Францияни собиқ қозоқ банкири ва мухолифатчи Мухтор Аблязовни экстрадиция қилмасликка чақирди.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, Россия ёки Украинада Аблязовга нисбатан адолатли ва ҳолис суд ўтказилишига ишониш қийин. Ҳуқуқ фаоллари бу икки мамлакат Алязовни Қозоғистонга топшириб юбориши мумкинлигидан ҳам хавотир билдирган.

Франция суди 9 январда Мухтор Аблязовни Россия ёки Украинага экстрадиция қилиш тўғрисида қарор чиқарган эди.

50 ёшли Аблязов ўтган йилнинг июль ойида Франциянинг курорт шаҳрида ҳибсга олинганидан бери қамоқда қолмоқда.

Расмий Остона Аблязовни Қозоғистоннинг БTA банкига раҳбарлик қилган даврда 6 миллиард АҚШ доллари миқдорида пулни ўзлаштирганликда айбламоқда. Аблязов ўзига билдирилган айбловлар сиёсий мотивларга асосланганини айтиб келади.