Бан Ки Мун Ироқ раҳбарларини зўравонлик сабабларини аниқлашга ундади

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун (ч.) Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий билан (ў.), Бағдод, 2013 йилнинг 13 январи.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Бан Ки Мун Бағдодга қилган сафари чоғида Ироқ лидерларини зўравонликни юзага келтирган “туб сабаблар”ни топиш ва уларни бартараф қилишга чақирди.

Бош вазир Нури ал-Маликий билан Бағдодда ўтказилган музокаралардан сўнг сўзлаган Бан Ки Мун: “Ироқ келажаги бўйича ягона битимга келиш зарур ва пировардида ироқликларни азоб-уқубатдан халос этиш учун барча лидерлар мардлик ва оқиллик намойиш қилишлари лозим”, дея таъкидлади.

Бағдоддаги музокаралар чоғида қўшни Суриядаги вазият ҳам муҳокама қилингани айтилмоқда.