Эрон 5+1 гуруҳи билан эришилган битим шартларини бажара бошлади

Эронннинг Натанз ядровий заводидаги центрифугалар.

Эрон ҳукумати дунёнинг олти қудратли давлати билан эришилган уранни боийтиш дастурини тўхтатишга доир битим шартларини амалга ошира бошлагани хабар қилинмоқда. Давлатга қараши телеканалнинг душанба куни хабар қилишича, Натанз ва Фордо ядровий иншоотларида центрифугалар тўхтатилган ва бу жараённи Атом энергияси халқаро агентлиги вакиллари кузатиб турган.

Ғарб агентликлари АЭХАга таяниб, Эрон битим шартларини бажара бошлаганини хабар қилмоқда.

Эрон 24 ноябрь куни Женевадаги музокараларда 5+1 гуруҳи, яъни АҚШ, Британия, Германия, Россия ва Хитой билан келишувга эришган эди. Битим шартларига мувофиқ Эрон ўзига қарши жорий қилинган халқаро санкцияларнинг юмшатилиши эвазига уранни бойитиш дастурининг бир қисмини тўхтатишга рози бўлган.