Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Қозоғистон 1-дивизионига таклиф этилди

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Рауф Инилеев Қозоғистоннинг “Махтараал” футбол клубига бош мураббийлик қилади.

Бу ҳақда мураббийнинг ўзи сешанба куни матбуотга билдирди.

2012 йили Қозоғистон 2-дивизонида биринчиликни қўлга киритган “Махтараал” футбол клуби 2013 йилда профессионал клуб мақомини олиб, 1-дивизионга қабул қилинган эди.

Сўнгги икки йил давомида ишсиз бўлган 63 ёшли Инилеев 2007 йили Осиёнинг энг яхши футбол мураббийи деб топилган. У 2007-2008 йиллари Ўзбекистон терма жамаосига мураббийлик қилган эди.