Брюсселда Россия ва ЕИ саммити бўлиб ўтмоқда

Бюсселда Россия ва Европа Иттифоқи ўртасида бошланган саммитда Россия Президенти Владимир Путин ва Еврокомиссия Президенти Жозе Мануэл Баррозолар иштирок этмоқда.

Бу галги саммит Украинадаги воқеалар ортидан томонлар ўртасида муносабатлар бироз таранглашган вақтга тўғри келмоқда.

Кремл босими остида Украина президенти Вкитор Янукович ноябрь ойида ЕИ билан яқинлашувга оид келишувни имзолашдан бош тортганидан сўнг Киевда норозилик чиқишлари бошланиб кетган эди.

Аслида бу саммит сўнгги икки кун ичида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо, январь ойи аввалида Еврокомиссия матбуот котиби учрашув санаси "сўнгги воқеалар фонида" ўзгартирилганини маълум қилди. Шунингдек расмийлар ўртасидаги кечки емак маросими ҳам бекор қилинди.

Саммит учрашувлар давомида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен билан алоҳида учрашиши кутилмоқда.