Украинада мухолифат ва ҳукумат Конституция масаласида тил топиша олмаяпти

Украина мухолифати тарафдорларидан бири намойиш пайтида.

Украина парламентидаги келишув кенгашининг 3 февралда ўтган йиғинида парламент фракциялари раҳбарлари Конституцияга ўзгартишлар киритиш масаласида тил топиша олмади.

Мухолифат парламент 4 февралдаги йиғинида 2004 йилдаги Конституцияни қайта тиклаши шартлигини талаб қилмоқда. Мазкур Конституцияда президент ваколатлари қисқартирилган ва парламент томонидан коалицион ҳукумат тузилиши назарда тутилган. Бундан ташқари мухолифат режасида яна тўрт банд бор. Мухолифат бу шартларнинг бажарилиши мамлакатни ижтимоий-сиёсий бўҳрондан олиб чиқади, деб ишонмоқда.

Парламентдаги ҳукумрон партиялар эса мухолифатнгинг бундай талабларига қарши чиқмоқда.