БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тожикистонга борди

БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Хуан Мендез.

Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов Душанбе шаҳрида БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Хуан Мендез билан учрашди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, икки мулозим фуқароларнинг қийноққа солиниши ва уларга нисбатан ноинсоний муносабатнинг олдини олишга доир халқаро келишувларга қўшилиши масаласини муҳокама қилган. Бундан ташқаир Тожикистон қабул қилган Қинйонқларга қарши халқаро конвенцияни амалга тадбиқ қилиш масаласи хусусида ҳам гаплашилган.

Ўтган шанба куни Тожикистон мухолифатидаги Ислом Уйғониш парйтияси Душанбе шаҳрида уюштирган конференцияда ҳам мамлакат жазони ижро этиш муассасаларида ва полиция бўлимларида қийноқларнинг қўлланиши масаласи муҳокама қилинди.

Тожикистондаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳукуматдан кейинги бир неча йил ичида қамоқхоналарда маҳбусларни шубҳали тарзда вафот этиши борасида тергов ўтказишни талаб қилиб келади.