Ява оролида вулқон отилиши туфайли аҳоли кўчирилмоқда

Индонезия ҳукумати Ява оролидаги Келуд вулқонининг отилиш туфайли 200 минг нафар аҳолини эвакуация қилишни бошлади.

Қутқариш ишлари вулқон атрофидаги 36 та қишлоқда олиб борилиши айтилмоқда.

Келуд вулқонидаги отилиш 13 феврал куни тунда бошланди. Отилиш натижасида диаметри 15 километр бўлган ҳудудда майда тошлар ва қум ёмғири ёғди.

Вулқондан чиққан кулли булутлар туфайли Жаракта, Соло ва Сурабая шаҳарларидаги йирик халқаро аэропортлар вақтинча ёпилди.

Ява оролидаги Келуд вулқони сўнгги бор 1990 йили отилган ва камида 30 кишининг ўлимига сабаб бўлган эди.