Белгия болалар эвтаназиясини қонунийлаштирди

Белгия парламенти 13 февраль куни болалар эвтаназияси, яъни шахсни унинг розилиги билан ҳаётдан маҳрум қилиш амалиётини қонунийлаштирди.

Шундай қилиб, Белгия 12 ёшдан юқори бўлган болалар эвтаназияси қонунийлаштирилган дунёдаги иккинчи давлатга айланди. Бу борада биринчи давлат Голландия бўлган эди.

Ижтимоий сўров натижаларига кўра, Белгия аҳолисининг катта қисми парламентнинг мазкур қарорини қўллайди.

Бироқ болалар эвтаназиясига қарши чиқаётган белгияликлар ҳам йўқ эмас. Уларга кўра, болаларнинг эвтаназия қарорини катталар таъсири остида қабул қилиш эҳтимоли катта.

Қонун муаллифлари таъкидича¸ эвтаназия фақат саратон касалининг охирги босқичи ёки шу каби тузалмас касалликлар билан хасталанган ва чидаб бўлмас оғриқдан азият чекаётган болаларга нисбатан қўлланилиши мумкин.