Ўшда Сурияда тайёргарликдан ўтгани айтилаётган олти киши ҳибсга олинди

Ўш шаҳрида террорчи гуруҳга алоқадорликда гумонланаётган олти киши ҳибсга олинди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг душанба куни маълум қилишича, мазкур гуруҳнинг баъзи аъзолари Суриядаги халқаро террорчи ташкилотларнинг лагерларида тайёргарликдан ўтган.

Хавфсизлик қўмитасига кўра, гумонланувчилар “қурол ва махсус ашёлар сотиб олиб, Ўш ва Бишкек шаҳарларида террор ҳуружларини уюштириш” ниятида бўлган.

Ўш шаҳар милицияси бир нечта айблов, жумладан ҳужум фитнаси, жамоатчиликни терорчиликка чақириш ва уни оқлаш, уюшган жиноий гуруҳ тузиш, ноқонуний қурол, портловчи модда ва экстремистик адабиёт сақлаш бўйича жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.