Тошкентда "Ипотека банк" собиқ раҳбарларига ҳукм ўқилгани хабар қилинмоқда

"Ипотека банк" биноси

Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман жиноят ишлари суди “Ипотека банк”нинг собиқ раҳбарларини валютани ноқонуний сотишда айбдор деб топди. Бу ҳақда 17 февраль куни “Новости Казахстана” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Агентликнинг Тошкент прокурори ўринбосари Мирағлом Мирзаевга таянган ҳолда хабар беришича, банк бошқаруви раиси Отабек Жўраев ўз ўринбосари Музаффар Эрматов билан ҳамкорликда валютани ноқонуний сотиш жараёнини йўлга қўйган.

Бунинг натижасида банк бошқаруви раиси 2011 йил февралидан 2012 йилнинг октябригача 1 миллион доллар миқдорида ноқонуний даромад топган.

Агентлик "Ипотека банк" раҳбарлари турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинганини хабар берган.