Сурия озод армияси қўмондони истеъфога чиқарилди

Салим Идрис- Сурия озод армиясининг собиқ қўмондони.

Ғарб томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия озод армияси қўмондони генерал Идрис Салим истеъфога чиқарилди.

Армия Олий ҳарбий кенгаши Салим Идрисни ҳукумат қўшинлари ҳамда исломий исёнчиларга қарши жангларда муваффақиятга эриша олмаганликда айблади. Унинг ўрнига генерал Абдулиах ал Башир тайинланди.

Сурия озод армияси исёнчиларнинг мўътадил гуруҳи сифатида қабул қилинади. Мазкур армия сўнгги ойларда ҳукумат қўшинларига қарши жангларда мағлубиятга учрамоқда, шунингдек,у ҳукуматга қарши жанг қилаётган исломий исёнчилар гуруҳлари билан зиддиятга киришган.

Ўтган йилнинг охирларида исломий гуруҳлар армиянинг қурол омборига ҳужум қилгани оқибатида АҚШ исёнчиларга бериладиган ноҳарбий ёрдам миқдорини вақтинча тўхтатиб қўйган эди.