Қозоғистон: Танга девальвацияси банклар инқирозга учрагани ҳақидаги миш-мишга сабаб бўлди

Қозоғистон миллий валютаси – танга девальвация қилинганидан сўнг фуқаролар учта йирик банкдан ўз маблағини олиш ҳаракатига тушди.

Олмаота шаҳридаги Озодлик мухбирига кўра, сешанба куни Каспий банк, Альянс банк ва ЦентрКредит банкнинг юзлаб мижози ўз ҳисоб рақамларидан нақд пул чиқариб олиш илинжида банклара борган.

Банклар эълон қилган баёнотда, ижтимоий тармоқлар ва СМС орқали учта банк инқирозга учрагани тўғрисидаги маълумотлар нотўғри экани таъкидланган.

Ўтган ҳафта Қозоғистон Миллий банки танга 19 фоизга девальвация қилганини тўсатдан эълон қилган эди.

Миллий банк қарори ортидан ўтган ҳафта Олмаота шаҳрида одамлар норозилик митинги ўтказди.

Танганинг девальвацияси мамлакатга импорт қилинаётган деярли барча маҳсулот ва хизматлар нархига салбий таъсир кўрсатган.