Женевада Эрон билан қудратли давлатлар ўртасида музокаралар давом этмоқда

Жаҳоннинг қудратли олти давлати ва Эрон вакиллари Венада икки кундан бери Теҳроннинг ядровий дастурига доир музкоараларни давом эттирмоқда.

Икки томон сешанба кунги сўзлашувларни “самарали” дея баҳолади.

Эрон делегациясига етакчилик қилаётган ташқи ишлар вазири Жавад Зариф қудратли давлатлар билан Теҳрон шу йилнинг июль ойига қадар келишувга эриша олишига умид билдирди.

Вена музокаралари ўтган йилнинг 24 ноябрида Женевада қудратли давлатлар билан Эрон ўртасида келишувга эришилганидан бери юқори даражадаги илк учрашувдир. Женева келишувларига кўра, Теҳрон ўзига нисбатан халқаро санкцияларнинг қисман юмшатилиши эвазига ядровий дастурнинг бир қисмини тўхтатишга рози бўлган.

Душанба куни Эроннинг Олий руҳоний етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий музокаралар жиддий келишув билан якунланиши борасида шубҳа билдирди.