Чехия президенти Януковичга берилган Прагага келиш таклифини қайтариб олиши мумкин

Чехия Президенти Милош Земан Киевда зўравонликлар давом этадиган бўлса, Украина Президенти Виктор Януковичга берилган Парагага келиш таклифини қайтариб олиши мумкинлигини билдирди.

Земаннинг матбуот котиби Йиржи Овчачек чоршанба куни қилган чиқишида “президент зўравонликларни мутлақ қоралайди ва номақбул деб ҳисболайди”, дея билдирди.

Украинада сешанба кунги зўравонликлар оқибатида камида 25 ҳалок бўлди.

Янукович Европа Иттифоқининг Шарқий ҳамкорлик дасутри бўйича музокараларда қатнашгани Прагага таклиф қилинган.

Чехия раҳбари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни ҳам Прагага таклиф қилгани фуқаровий жамият фаоллари томонидан танқид қилиниши ортидан ўтган ҳафта Каримовнинг Чехияга давлат ташрифи қолдирилган эди.