ХАЭА Эрон ядровий дастури бўйича янги ҳисоботини эълон қилди

Халқаро атом энергияси агентлиги ҳисоботда айтилишича, Теҳрон юқори даражада бойитилган уран заҳирасини қисқартириб, баҳсларга сабаб бўлган Арак реакторини қуриш ишларини қайта бошламаган.

Бу эса Эрон ўтган йилнинг ноябрь ойида халқаро санкцияларни юмшатиш эвазига ядровий дастурини қисқартириш бўйича эришилган муваққат келишувдаги мажбуриятларини амалга ошираётганини кўрсатади.

Ҳисобот дунёнинг олти қудратли давлати ва Эрон мулозимлари Теҳроннинг ядровий дастури бўйича узоқ муддатли келушувга эришиш учун ўтказилган учрашуви якунланганидан сўнг эълон қилинди.

Навбатдаги музокаралар давраси Вена шаҳрида 17-20 март кунлари ўтказилиши белгиланган.