Украинада айирмачилик кайфияти пайдо бўлганидан ташвиш билдирилди

Севостополда россияпарастлар томонидан ўтказилган митинг пайти.

Украина президенти лавозимини вақтинча бажараётган Александр Турчинов мамлакат яхлитлигига таҳдид туғдираётган “сепаратизм белгилари” пайдо бўлганидан ташвиш билдирди.

Турчиновнинг айтишича, Москва томонидан қўллаб-қувватланиб келинган президент Виктор Януковичнинг ҳокимиятдан ағдарилиши ортидан асосан русийзабонлар истиқомат қилувчи Қримда янги ҳукуматга қарши норозилик кайфияти кучайган.

Россия ва украин мухолифатини қўллаб қувватлаган ғарб давлатлари Украинанинг ғарбпараст ва россияпараст вилоятлари ўртасида бўлиниш юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.