Қримдаги митингда 30 киши жароҳатланди

Чорашанба куни Симферополдаги Қрим парламенти биноси олдида ўтган митингда ғарбпараст ва россияпараст намойишчилар ўртасида содир этилган тўқнашув пайтида камида 30 киши жароҳатланди.

Украина парламенти депутати Мустафо Жемилевнинг билдиришича, митинг пайтида икки киши ҳалок бўлган. Улардан бири юрак ҳуружидан ўлган, яна бири эса олмоннинг оёғи остида қолган.

Мазкур воқеалар асносида Россия президенти Владимир Путин кутилмаганда Ғарбий ва Марказий ҳарбий округлар жанговар тайёргарлигини комплексли текшириш ҳақида кўрсатма берди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри чоршанба куни рус армияси Украина воқеаларига аралаштирилса, Кремль “катта хатога йўл қўйиши”дан огоҳлантирди.

Қримда Россиянинг Қора денгиз ҳарбий флоти жойлаштирилган.