Бугун Сочида қишки Паралимпиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтади

Бугун, 7 март куни Россиянинг Сочи шаҳрида 2014 йилги қишки Паралимпиада ўйинларининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.

72 комплект медаллар ўйналадиган ушбу паралимпиада мусобақаларида жами 45 мамлакатдан спортчилар қатнашиши айтилмоқда.

Сочи Паралимпиада ўйниларида Ўзбекистондан икки нафар спортчи қатнашади -чанғичилар Рамил Гаязов ва Евгений Слепов. Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон қишки Паралимпиада ўйинларида илк бор қатнашмоқда.

5 март куни Сочидаги паралимпиячилар шаҳарчасида Ўзбекистон Давлат байроғи кўтарилди.

Паралимпиада мусобақалари ногирон ва жисмоний имконияти чекланган спортчилар учун энг йирик халқаро спорт тадбиридир. Қишки Паралимпиада ўйинлари 1976 йилдан бери ўтказиб келинади.