Тошкентда шанбаликдан тушадиган маблағ "Маҳалла" жамғармасига ўтказилади

Тошкентда 15 март куни яна умумшаҳар ҳашари ўтказилади.

Шанбаликда аҳоли яшаш жойлари, кўп қаватли бинолар, уйлар атрофлари, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни, шунингдек, болалар майдончаларини тартибга келтириш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

15 март куни ўтказиладиган хайрия шанбалиги доирасида барча муассаса, ташкилот ва корхоналарда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақлари “Маҳалла” хайрия жамғармаси ҳисобига ўтказилади.

Тошкентда биринчи умумшаҳар ҳашари 15-16 февралm куни ўтказилган ва унда иштирок этган юз мингдан ортиқ одам шаҳар кўчаларидаги қор ҳамда музларни тозлашга жалб қилинган эди.