Йўқолган самолётни қидирув ишлари Ҳинд океанида ҳам ўтказилиши мумкин

АҚШ ҳукумати ўтган ҳафта парвоз пайтида ғойиб бўлган Малайзияга қарашли йўловчи самолётни қидирув ишлари Ҳинд океанигача кенгайтирилиши мумкинлиниги билдирди.

Бу ҳақда маълум қилган Оқ Уй матбуот котиби Жей Карнейга кўра, “олинган янги маълумотлар”га асосан Ҳинд океанига ҳам қидирувчиларни юбориш муҳокама қилинмоқда.

Айни пайтда, “The Wall Streen Journal” газетаси бу иш бўйича олиб борилаётган терговга яқин манбаларининг самолёт сўнгги бор радарда кўринганидан кейин ҳам тўрт соат давомида ҳавода қолган бўлиши мумкин, деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Ҳозирча терговчилар бортида 239 нафар киши бўлган самолётнинг радарлардан ғойиб бўлиши сабаблари бўйича якуний хулоса чиқаришмади.