Хитойлик савдогар беш кишини пичоқлади

Хунан бозоридаги қотиллик шу ерда содир бўлган.

Бугун Хитойнинг жануби- шарқидаги Хунан вилоятининг Чанша шаҳридаги бозорда тадбиркорлик билан шуғулланаётган савдогар беш кишини пичоқлади.

Чанша бозоридаги икки савдогар ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида улардан бири пичоқ билан шериги ва бозордаги харидорларга ҳужум қилган.

Пичоқдан жароҳатланганлардан уч нафари воқеа жойида ўлган, яна икки киши шифохонада вафот этган.

Полиция пичоқ билан қуролланган савдогарни воқеа жойида отиб, ўлдирган.

Бу кейинги икки ҳафтада Хитойда содир бўлган айни кўринишдаги иккинчи воеқа. Март ойи бошида Кунмин шаҳридаги темир йўл вокзалида пичоқ билан қуролланган шахслар ҳужуми оқибатида 29 киши ҳалок бўлган эди.

Ҳукумат ушбу ҳужумда Шинжон-Уйғур минтақасидаги айирмачиларни айблаган.