Вашингтон Сурия дипломатларидан АҚШни тарк этишни талаб қилди

Суриянинг АҚШдаги элчихонаси биноси.

АҚШ Сурия ҳукуматидан Қўшма Штатлар ҳудудидаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятини вақтинча тўхтатиб турушни талаб қилди.

Оқ уй маъмурияти Сурия консулликлари ва элчихоналарининг АҚШда доимий яшамайдиган ходимларига мамлакат ҳудудини тарк этиш ҳақида кўрсатма берди.

“Биз АҚШдаги дипломатик ваколатхоналарда Суриянинг амалдаги режими томонидан тайинланган шахслар ишлашини қабул қилиб бўлмас ҳолат деб ҳисоблаймиз”, деб изоҳлади мазкур қарорни АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Даниэль Рубинштейн.

АҚШ расмийси ўз давлати Башар Ассад ҳокимиятни тарк этганидан сўнг Сурия билан дипломатик алоқалар давом этишидан манфаатдор эканини билдирди.