Ўзбекистон футболи: чемпион 500 миллион сўм мукофот олади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси яримпрофессионал ва хаваскор бўлмаган клублар ўртасида 2014 йилда мамлакат чемпионати ғолиби бўлган жамоага бериладиган мукофот пулини ярим миллиард сўм миқдорида белгилади.

Профессионал футбол лигаси регламентида кумуш совриндор 300 миллион сўм, бронза совриндори 200 миллион сўм олиши белгиланган.

Биринчи лига ғолиби ҳамда иккинчи ўринни эгаллаган клубга эса 150 миллион сўм мукофот берилади.