Украина дипломати: Россия ҳарбий интервенцияни давом эттириш ниятида

БМТнинг Женева қароргоҳидаги Украина элчиси, Россия Украинанинг бошқа ҳудудларини ҳам босиб олишга тайёргарлик кўрмоқда, дея баён қилди. Элчи Юрий Клименко пайшанба куни Украинадаги инсон ҳуқуқлари вазиятига бағишланган брифингда “Россия Украина шарқи ва жанубида тўлақонли ҳарбий интервенцияни бошлашга тайёргарлик кўраётгани ишортлари кузатимоқда”, дея баён қилди.

Клименко Россиянинг Қримни аннексия қилишини ноқонуний ва нолегетим фарс, дея атаб, Россияни музокаралар столига ўтиришга чақирди.

Бу фикрларга жавобан Россия элчиси Мокванинг ҳаракатлари Россия, Украина ва халқаро қонунларга мос экани иддао қилинган, аввалдан тайёрланган баёнотни ўқиб эшиттирди.