Яценюк ЕИ ассоциасига киришиш битимини имзолади

Бугун Брюсселда Украина Бош вазири Арсений Яценюк ЕИ билан ассоциацияга киришиш битимининг сиёсий қисмини имзолади.

ЕИ расмийлари буни "катта рамзий маъно"га эга дея баҳоладилар.

Европа Комиссияси раҳбари Жозе Мануэл Баррозу мазкур битим Украинанинг Европа Иттифоқига яқинлашиш ва ҳамкорликни бошлаш йўлидаги асосий қадам, дея таъкидлади.