Россия Қримнинг аннексиясини расмийлаштирди

Россия Президенти Владимр Путин Қримни Россия Федерациясига қўшиб олиш ҳақидаги қонунни имзолади.

Эндиликда Қримни Россия Федерацияси субъекти деб тан олувчи келишув расман ратификация қилинди.
Украина парламенти пайшанба куни Қора Денгиздаги яриморолни Россия тарафидан аннексия қилинишини тан олмаслиги ҳақида резолюция қабул қилди.

“Қанчалик давомли ва машаққатли бўлмасин Украина Қримни озод этиш курашини тўхтатмайди”, дейилади Олий Рада резолюциясида.

Украина таркибидаги Қрим Мухтор Республикасининг аннексия қилиниши Қўшма Штатлар ва бошқа ғарб давлатлари томонидан ноқоуний дея, қораланмоқда.