Россия ракетаси Қозоғистонга қулаб тушди

Пайшанба куни эрталаб Қозоғистоннинг Ғарбий Қозоғистон вилояти Шунгай қишлоғи ҳудудига Россиянинг метеорологик ракетаси қулаб тушди.

Бу ҳақда хабар қилган Қозоғистон Мудофаа вазирлигига кўра, ракета қулаши натижасида қурбонлар ва талофатлар бўлмаган. Шунингдек, ракета қулаши натижасида атроф-муҳитга ҳам зарар етмаган.

Расмий маълумотга кўра, ракета двигателида носозлик юзага келгани боис у қулаб тушган.

МН-300 ракетаси Астрахан вилояти жанубидаги Капустин Яр полигонидан учирилган.