Совет элитасининг дам олиш маскани

Россиянинг сўнгги подшоҳи Николай II ва унинг хотини Александра 1909 йилда Ялтада.

Совет иттифоқи биринчи секретари Иосиф Сталин ëзги дам олишларини Ялтанинг Массандровский саройида ўтказган. У 1945 йилда Ялта конференциясида Британия Бош вазири Уинстон Черчил ва АҚШ президенти Франклин Рузвелт билан учрашган. 

Космонавт Юрий Гагарин Қримга тез-тез келиб турадиганлардан эди. 1965 йил июнда Гагарин ва композитор Александра Пахмутова Қримнинг Гурзуф курорт ҳудудида балиқ овида.    

Қрим совет фуқаролари учун дам оладиган асосий жойлардан бири эди.

Дам олувчилар 1968 йилда Ялтада.
 

Ҳамшира 1977 йилда Украина санаториясида Кабардино-Балкариядан келган дам олувчининг соғлиғини текширмоқда.  

Совет иттифоқи маршали Семëн Будëний 1946 йилда Қримдаги Артек лагерида. 
 

Ëш пионерлар суратга тушмоқда. Артекка йилига 27 минг бола дам олгани келган.

Артек дам олувчилари 1972 йилда. 

Руминия президенти Никола Чаушеску 1976 йил Ялтада совет лидери Леонид Брежнев билан.

Совет лидери Леонид Брежнев ва АҚШ президенти Ричард Никсон 1974 йилда Қримда.  

Брежнев 1978 йил Қримда "Правда" газетасини ўқимоқда.

Украина президенти Леонид Кучма ва Россия президенти Владимир Путин 2003 йил май ойида Ялтада.

Путин 2001 йил Артекда. Совет иттифоқи қулагандан кейин унинг номи "халқаро болалар маркази" деб ўзгартирилди.