Ҳиндистонда беш ҳафта давом этадиган парламент сайловлари бошланди

Бугун Ҳиндистонда дунё тарихидаги энг йирик парламент сайловлари бошланди. Сайловлар беш ҳафта давом этиб, 12 май куни якунланади. Сайловда жами 815 миллион ҳиндистонлик иштирок этади.

Сайловда асосий кураш Рахул Ганди бошчилигидаги Ҳиндистон миллий конгресси ва мухолифатнинг Ҳиндистон халқ партияси ўртасида кечиши кутилмоқда.

Жаноб Рахул Гандилар сулоласи вакили бўлиб, унинг партияси бир миллион иш ўрни ташкил қилишга ваъда берган.

Лекин сайловолди сўров натижаларига кўра, сайловда мухолифатнинг қўли баланд келиши мумкин.