Афғонистонда сайловда берилган овозларни йиғиш жараёни давом этмоқда

Афғонистон мустақил сайлов комиссиясининг билдиришича, мамлакатнинг 34 вилоятидан 20 тасида овоз бериш бюллетенлари якуний ҳисоблаш учун Кобулга жўнатилди.

Қолган 14 вилоятдан овоз бериш бюллетенларини Кобулга олиб келиш жараёни 15 апрел куни якунига етади. Сайлов комиссияси 5 апрел куни ўтган президентлик сайловида овоз бериш жараёнида соҳталаштиришлар бўлгани тўғрисида 2000 шикоят ўрганилаётганини билдирди.

Президентлик сайловида Толибон гуруҳининг таҳдидларига қарамай 12 миллион сайловчидан 7 миллиони ўз овозини берди.