OzodNazar: Фурқат, Қодирий ва “Божалар” Ўзбекистон радиосининг тақиқланганлар рўйхатида

Журналист Назрулло Охунжонов

Сарлавҳага чиқарилган информацияга “эди” сўзини қўшиб ўқинг. Ҳар ҳолда OzodNazarнинг бугунги меҳмони, “Ўзбекистон” радиоканали “Янги жамият” студиясининг Сиёсий, ҳуқуқий ва маърифий эшиттиришлар бўлими собиқ мудири Назрулло Охунжоновнинг айтишича, сарлавҳага чиқарилганлар ҳақида давлат радиосида гапиришга оид тақиқ - сўнгги 3 - 4 йилнинг гапи. Шу кунда эса, тақиқланганлар рўйхати янада кенгайган бўлиши мумкин.
Янгилик ёзилганидан сўнг уни аввал катта муҳаррир кўради, кейин бўлим мудири, ундан кейин бош муҳаррир ўринбосари ёки бош муҳаррирнинг ўзи кўриб чиқади.
Чунки шу кунда Ўзбекистон Халқ артисти Мурод Ражабов, хонанда Нилуфар Усмонова, “Шаҳзод” гуруҳи хонандаси Рашид Ҳолиқов, таниқли актёр Алишер Узоқов, режиссёр Наби Абдураҳмонов ва “Зарба” гуруҳи учун теле ва радио эфирлар ёпилди.

Айни пайтда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 14 апрель куни телерадиоэфирга изнсиз чиқишнинг олдини олиш чораларини кучайтиришга оид қарор қабул қилди.

Сўнгги кунларнинг бу икки воқеаси пайдо қилган саволларни Назрулло Охунжоновга бердик.