Кун воқеалари пайдо қилган саволларни икки юрист: Турғуной Худойназарова ҳамда Муҳсинжон Мадаминовларга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
Сўнгги воқеалар пайдо қилган саволларни Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ҳамда журналист Ғайрат Абераевга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
Ўзини ёки боласини ўлдирмоқчи бўлганга бериладиган биринчи ёрдам қандай бўлиши керак? Сўнгги кунлардаги бир неча даҳшатли воқеа шу саволни пайдо қилди унга жавоб топиш учун суҳбатга психолог, тиббиёт фанлари доктори Зарифбой Ибодуллаевни таклиф қилдик.
OzodNazarнинг бугунги сонида Қовун сайли ўтказдик. Пишган қовунлар эмас, тушган қовунлар сайли бўлди.
Суҳбатнинг бош мавзуи будир: "Миллат "тупроғи"нинг ювилиб кетаётган ҳосилдор қатлами". Сарвар Усмон суҳбатлашди.
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тарифлар оширилажаги эълон қилинганидан сўнг кўтарилган баҳс-мунозаралар бир муддат давом этиб, тўхтаб қолган эди. Тўхтаб қолган мунозаралар янги ой бошланиши биланоқ яна авж олди. Бу мунозаралар тарифдан кўра, ўрнатилган ижтимоий меъёрларга оид.
OzodNazarга табиий офатлар таҳдидларини камайтириш соҳасида халқаро эксперт, кимё бўйича фалсафа доктори Ҳусан Турсуновни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
OzodNazar ҳар икки гуруҳ вакилларини таклиф қилиб, дебат уюштирди. Дебатда журналист Абдулазиз Муборак ҳамда блогер Дилнур Комилов иштирок этди. Сарвар Усмон бошловчилик қилди.
Uzdiplomat.uz сайти раҳбари Анора Содиқ ва Vatandosh TV журналисти Илёс Сафаров билан ўзбек журналистикасининг кечаги куни ва бугуни тўғрисида суҳбатлашдик.
Расул Кушербоев бу йил бўлиб ўтадиган парламент сайловида депутатликка ўз номзодини қўядими? Бу саволни таниқли сиёсатчи, “Хўп” подкасти муаллифи Расул Кушербоевнинг ўзига бугунги суҳбат давомида бердик.
Диний материалларга лайк босган 20 яшар самарқандликни судья нега жазоламади? Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган янги қонун қабул қилинса, Ўзбекистон эшиклари кимлар учун ёпилади? АҚШ собиқ президенти Трампга судья қандай жазо тайинлаши мумкин? Бу саволларни журналист Ж.Муҳаммадга бердик.
Cобиқ судья Муҳсинжон Мадаминов ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиси Абдусалом Эргашев билан кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган икки суд ишини “қайта кўриб чиқдик”. Вилоятликларни ҳақорат қилгани учун 15 суткага қамалган қизнинг видеочиқишида жиноят аломатлари бормиди?
Давомини ўқинг