Афғонистондаги тошқинда 80дан зиёд одам ҳалок бўлди

Афғонистон шимоли-ғарбида юзага келган тошқин натижасида 80дан зиёд одам ҳалок бўлди, ўнлаб одам бедерак йўқолди.

Кучли ёмғир натижасида юзага келган тошқин натижасида тўртта вилоятда минглаб уйлар вайрон бўлган, электр энергияси тармоқлари жиддий шикастланган.

Ҳозирда қутқарув ишлари давом этмоқда.

Мазкур тошқин сўнгги 30 йил ичида Афғонистонда содир бўлган энг кучли фалокат дея қайд қилинди.