Алепподаги ҳаво ҳужумида 30дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Суриянинг исёнчилар назорати остида бўлган Алеппо шаҳрида ҳукумат кучлари навбатдаги ҳаво ҳужумини уюштирди.

Британияда жойлашган суриялик ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, бомбалар одамлар гавжум бўлган бозорга ташланган ва натижада камида 33 киши ҳалок бўлган.

Маҳаллий шифокорлар камида 40 киши ҳалок бўлгани, яна ўнлаб одам турли ҳил жароҳат олганини айтмоқдалар.

Ҳужум уюштирилган ҳудуд сўнгги олти ой давомида нисбатан тинч бўлгани хабар қилинмоқда.