Луганск прокуратураси айирмачилардан тозаланди

Луганск вилоят прокуратурасини эгаллаб олган россияпарастлар бугун тунда бинони тарк этди.

Бу ҳақда хабар қилган Украина Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳукумат вакилларининг прокуратура биносини ишғол қилган россияпарастлар билан ўтказган музокаралари натижасида вилоят прокуратураси айирмачилардан тозаланган.

Айирмачилар Луганск вилоят прокуратураси биносини 29 апрель куни ишғол қилган эди.

"Украинская правда" нашри вилоят прокурорининг матбуот котибига таяниб хабар қилишича, бинони тозалаш жуда силлиқ ўтган, ҳеч ким талофат кўрмаган.