Марказий Осиё ядровий қуролдан ҳоли ҳудуд деб тан олинди

Ядровий қуролни тарқатмаслик шартномаси тайёргарлик қўмитасининг сешанба куни Нью Йоркда ўтган йиғилишида АҚШ, Британия, Франция, Хитой ва Россия Марказий Осиёни ядровий қуролдан ҳоли ҳудуд деб тан олиш тўғрисидаги протоколни имзолади.

Мазкур ҳужжатга асосан Марказий Осиёда ядровий қурол ишлаб чиқариш ҳамда минтақага ядровий қуролларни жойлаштириш тақиқланади. Минтақа ҳукуматларига атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишга рухсат берилади.

Протоколни имзолаган давлатлар Марказий Осиёга нисбатан ядровий қурол қўлламаслик ва ядровий қурол қўллашга таҳдид қилмаслик мажбуриятини олади.