Венада Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар давом этмоқда

ЕИ расмийси Кэтрин Эштон (чапда) ва Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф Вена учрашувида.

Австрия пойтахти Венада 14 майда бошланган Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар 16 майгача давом этади.

Уч кун ичида музокарада иштирок этаётган АҚШ, Хитой, Россия, Британия, Германия, Фарнция ва Эрон Теҳрон ядровий дастури юзасидан узоқ муддатли шартномани ишлаб чиқишга ҳаракат қилади.

Бу борада ўтган йилининг ноябрида Женевада ишлаб чиқилган шартнома муддати шу йилнинг 20 июнида ўз кучини йўқотади. Европа Иттифоқи расмийлари музокаралар оғир бўлишини таъкидламоқда.

Ғарб Эронни ядровий дастурдан ҳарбий мақсадларда фойдаланаётгшанликда айблаб келади. Эрон эса бу айбловларни рад этмоқда