Афғонистон МСК: Хавфсизлик чоралари кучайтирилиши лозим

Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси раҳбари Юсуф Нуристоний.

Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси раҳбари Юсуф Нуристоний президентлик сайловининг иккинчи босқичида хавфсизлик чоралари 5 апрель кунги тадбирлардан “икки баробар орттирилиши лозим”лигини билдирди.

Нуристоний об-ҳаво шароитининг яхшилиги туфайли жанггариларда овоз бериш жараёнига тўсқинлик қилиш учун ҳужум қилиш имконияти ошганини урғулади.

Толиблар таҳдидига қарамай, 5 апрель куни бўлиб ўтган сайловларда 7 миллионга яқин афғонистонлик овоз берган.

Сайловларнинг иккинчи даврасида биринчи босқичда энг кўп овоз олган собиқ ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла ва собиқ молия вазири Ашраф Ғани беллашади.