Нигериядаги портлашларда камида 118 одам ҳалок бўлди

Нигериянинг Жос шаҳрида сешанба куни содир этилган икки портлашда камида 118 одам ҳалок бўлди. Аввалроқ портлашлар оқибатида 46 одам ўлгани хабар қилинган эди.

Ҳарбийларнинг билдиришларича, террорчилар портловчи мосламани Жос шаҳри бозори олдидаги юк машинаси ва микроавтобусга ўрнатгани аниқланган.

Расмийлар мазкур портлашларни “Боко Ҳарам” гуруҳи амалга оширган бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.