Мисрда президент сайлови ўтказилмоқда

Мисрда президент сайлови ўтказилмоқда. Бу ўтган йили мамлакатнинг демократик тарзда сайланган илк президенти Муҳаммад Мурсий ҳарбийлар тарафидан ағдарилганидан бери ўтказилаётган илк сайловдир.

Сайловда армия собиқ қўмондони Абдул Ал-Сисийнинг ғалаба қилишига ҳеч ким шубҳа қилмаяпти. Ал-Сисий ўтган йил июлида Мурсий ҳокимиятдан четлатилганидан бери давлатни бошқариб келмоқда. Ўшандан бери Мурсий дохил Мусулмон Биродарлиги партияси вакиллари таъқибга учраб, қонундан ташқари деб эълон қилинди.

Мамлакат бўйлаб авж олган зўравонликларда юзлаб одам ҳалок бўлди ва Мусулмон Биродарлиги ҳаракатининг мингдан ошиқ вакили ўлимга ҳукм қилинди.