Истанбулда Эрон ва ЕИ ташқи ишлар вазирлари учрашмоқда

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Зариф ва Европа Иттифоқи ташқи сиёсати бўйича комиссари Кэтрин Эштон бугун ва эрта Истанбулда Теҳроннинг мунозарали ядровйи дастури борасида музокара қилади.

Учрашув Эрон билан 5+1 гуруҳига кирувчи давлатлар ўртасида расмий музокараларнинг Венада 16 июнда бўлиб ўтадиган навбатдаги давраси олдидан ўтказилмоқда.

Музокараларнинг бундан аввалги босқичи шу ойнинг бошроғида Венада ўтказилган, лекин томонларнинг муросасисиз якунланган эди. АҚШ, Россия, Хитой, Британия, Франция ҳамда Германияни ўз ичига олувчи 5+1 гуруҳи билан Эрон вакиллари Теҳроннинг ядровий дастурини қисқартириши эвазига Ғарб давлатлари санкциялари юмшатилишини кўзда тутувчи келишув шартлари бўйича муросага эришишга ҳаракат қилмоқда.

Бугун Истамбулда бошланаётган учрашув аввалдан эълон қилинмаган ва унда қайси масалалар муҳокама қилиниши борасида тафсилотлар йўқ. Лекин манбалар мазкур учрашув якуни келишувга эришиш имкони сақланиб қолаётганидан даракдир, демоқда.