Остонада намойишга чиққанлар қўлга олинди

Қозоғистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилишига қарши 27 май куни Остонда намойишга чиққан 20 киши қўлга олинди.

29 майда Остонада Қозоғистон, Россия ва Белорус президентлари Евросиё иқтисодий иттифоқи шартноасини имзолаши кутилмоқда. Полиция томонидан қўлга олинган норозилар 29 май куни ҳам бу каби намойишга чиқишларини билдирганлар. Сўнгги ҳафталарда Остона ва Олмаотада Қозоғистоннинг Евросиё иттифоқига қўшилишига қарши норозилик намойшлари тез-тез ўтказилмоқда.

Москва Божхона иттифоқи доирасида ташкил этилувчи Евросиё иттифоқи 2015 йилнинг 1 январигача ташкил этилишидан манфаатдор эканини билдирган.