Обама Шарқий Европада АҚШ ҳарбий ҳозирлигини ошириш учун 1 миллиард доллар ажратишни таклиф қилмоқда

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама Шарқий Европада Америка ҳарбий ҳозирлигини ошириш мақсадида қўшимча 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш таклифи билан АҚШ Конгрессига мурожаат қилди. Обаманинг бу ташаббуси Украина бўҳрони давом этаётган ва Россия Қримни тортиб олган пайтга тўғри келмоқда.

Оқ уй эълон қилган банотда айтилишича, Обама конгрессга мурожаат қилиб, Европадаги “янги иттифоқчи” мамлакатларда АҚШнинг пиёда, ҳаво ва денгиз қўшинлари ҳозирлигини оширишни молиялашни кўзда тутувчи Европа кафолати ташаббуси номли қонунни қабул қилишга чақирган.

Обама душанба куни Европа бўйлаб тўрт кунлик сафари доирасида Польшага келди. Варшавада қилган чиқишида у, Вашингтоннинг Польша ҳамда Марказий ва Шарқий Европадаги бошқа иттифоқчилари хавфсизлиги бўйича олган мажбуриятлари Америка хавфсизлигининг “пойдеворидир”, дея баён қилди.

Бу мажбурият “муқаддасдир”, деган Обама, Украина бўҳрони Польшадаги АҚШ ҳарбий ҳозирлигини ошириш эҳтиёжини пайдо қилганини қайд этди.

3 июнь куни АҚШ раҳбари Польша Президенти Бронислав Коморовский ва Бош вазири Дональд Туск билан учрашади. 4 июнь куни Обаманинг Варшавада Марказий Европа мамлакатлари, жумладан Украинанинг янги сайланган президенти Петро Порошенко билан ҳам учрашиши режалаштирилган.

Европа сафари доирасида Обама Бельгия ва Францияга ҳам боради.