Донбассда айирмачилар босимидан 5 та телеканал ёпилди

Ўзини “Донецк Халқ республикаси” деб атаётган рус айирмачилари босими натижасида Донбассдаги етакчи провайдер Matrix компанияси 5 та телеканал фаолиятини тўхтатиб қўйди.

Бу ҳақда Matrix компаниясининг расмий сайтида маълум қилинди.

Мазкур компания маълумотига кўра, рус айирмачилари агар телеканалларни ёпиш талаби бажарилмаган ҳолда “ташкилот ходимларининг хавфсизлиги ва мулкининг беталафот сақланишига кафолот йўқлиги” айтилиб, таҳдид қилинган.

6 июнь куни Донецк вилоятидаги Торезе шаҳрида номаълум шахслар "Горняк" газетаси идорасига ўт қўйишди. Бу ҳақда газета ходимига таяниб, "Новости Донбасса" хабар қилди.