“Самарқанд” аэропорти МДҲдаги энг яхши аэропорт деб топилди

“Самарқанд” аэропорти Фуқаролик авиацияси “Аэропорт” ассоциацияси томонидан ўтказилган "МДҲдаги энг яхши аэропорт" танлови ғолиби бўлди.

Бу ҳақда хабар берган Anons.uz сайти хабарига кўра, “Самарқанд” аэропорти шу пайтгача ушбу танловнинг турли номинациялари бўйича жами ўн марта ғолиб бўлган.

Яқинда “Тошкент” аэропорти ҳам МДҲдаги энг зўр аэропортлар ўнлигига киритилган эди.

Британиянинг Skytrax ширкати тузган рейтингда Тошкент эропорти 10 тайёрагоҳ ичида 9-ўринни эгаллади.

Тошкент халқаро аэропорти биноси янги ва ташқи кўринишдан замонавий бўлишига қарамасдан, кўпчилик мижозлар у ердаги хизматлар сифати ва ноқулайликларидан шикоят қилиб келади. Хусусан, мустақил кузатувчилар ҳисоб-китобига кўра, пойтахт аэропортига келган йўловчи паспорт назоратидан ўтиб, юкларини олиб, ташқарига чиққунча камида 1 соату 40 дақиқа кетади.