Россиядаги “Биринчи сентябрь” газетаси сиёсий сабабга кўра ёпилаяпти

"Биринчи сентябрь" нашриёт уйи директори Артем Соловейчик

Россиядаги “Биринчи сентябрь” газетаси сиёсий сабабларга кўра ёпилаяпти. Жорий йил 30 июнь куни чоп қилинадиган газетанинг 1629- сони сўнгги сон бўлади.

Газета сайтида эълон қилинган хабарда таҳририят бугунги шароитда ишини давом этира олмаслиги ёзилган.

Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида ташкил қилинган “Биринчи сентябрь” газетаси таҳририятига кўра, мамлакатда фуқароларнинг эркинликлари кун сайин чекланмоқда, мактаблардаги аҳволлар инсоний талабларга жавоб бермайди. “Биз бундай шароитда ўз фаолиятимизни давом эттира олмаймиз” дейилади сайтда эълон қилинган хабарда.