Украинанинг икки вилоятида мотам эълон қилинди

Украинанинг Луганск вилоятида Ил-76 самолётининг айирмачилар тарафидан уриб туширилиши ва буни оқибатида қирқдан зиёд одамнинг ҳалок бўлиши ортидан мотам эълон қилинди.

Украинанинг Днепропетровск вилоятида 15-16 июнь кунлари давлат байроқлари туширилади, кўнгилочар тадбирлар бекор қилинади, -деди Луганс вилояти маъмурияти бошлиғи вазифасини бажараётган Ирина Веригина.

Украинанинг Луганск вилоятида шанбага ўтар кечаси Ил-76 русумидаги ҳарбий-транспорт учоғи уриб туширилди. Украина Мудофаа вазирлигига кўра, самолёт бортида бўлган 49 киши ҳалок бўлган.

Украина бош прокуратураси бу юзадан тергов олиб бормоқда.